"Барселона" президентига ишончсизлик билдириши мумкин

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеуга импичмент жараёнига тушиши мумкин. Референдум учун 16 521 та овоз йиғиш керак бўлади, ташкилотчилар якунда 18 мингта овоз тўплашга эришди, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Кейинги қадам тўпланган имзоларнинг сохта эмаслигини текшириб чиқиш бўлади. Агар кераклича имзолар йиғилгани тасдиқланса, референдум бўлиб ўтади. Ишончсизлик вотуми бўлиши учун, иштирокчиларнинг учдан икки қисми ҳозирги раҳбариятга ишонч билдирмаётганини маълум қилиши керак бўлади. Мажбурий шарт сифатида 10 % овоз берувчилар клубдан бўлиши керак. Агар иштирокчиларнинг керакли қисми ишончсизлик билдирса, "Барселона" директорлар кенгаши тўлиқ таркибда ўз лавозимидан озод этилади.

Хосеп Мария Бартомеу ҳужумчи Лионель Мессининг бошқа жамоага ўтишга йўл қўйиб бермади ва аргентиналик футболчи томонидан танқид остига олинди.

Ўқилган: 2457
Барселона Жозеп Бартомеу Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича