Фердинанд: Кейн ва Сонсиз исталган жамоа жабр чекарди, аммо “Тоттенхэм” ҳали ҳам ўйинда

“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “Тоттенхэм” – “Аякс” учрашуви ҳақида фикр билдирди.

“Аякс” жуда профессионал ва тартибли ўйин намойиш қилди. Биринчи бўлимда улар ажойиб футбол кўрсатишди.

“Тоттенхэм” ҳимояси учун шуни айтишим мумкинки, агар Харри Кейн ва Сон тимсолида 44та голни тортиб олсанг исталган жамоа бундан азият чекарди.

Ўйлашимча, улар ҳали ўйиндалар. Уларнинг ЕЧЛ сафар ўйинларидаги натижалари буни исботлаб турибди”, – дейди Фердинанд.

Ўқилган: 1082
Аякс Сон Хин Мин Тоттенхэм Харри Кейн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича