Жалолиддин Машарипов: "Ал Ҳилол" ҳам кучли жамоа

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов "Ал Ҳилол" билан Чемпионлар Лигаси 4-тур ўйинидан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.

Машарипов: - Биз биринчи баҳсда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, йигитларда ўзига бўлган ишонч ошди. Иккинчи учрашув ҳам қизиқарли беллашув бўлади деб ўйлайман. Жамоадошларим билан бунга тайёрмиз. "Ал Ҳилол" ҳам кучли жамоа. Улар бежизга ўтган мавсум турнирда ғолиб чиқмаган. Кичик хатоларимизни ўрганиб чиққан ҳолда кейинги баҳсга тайёрмиз деб айта оламан.

Ўзбекистон чемпионатида қандай кучга эга эканимизни ўтган мавсумда кўрсатиб бўлдик. Чемпионлар Лигасида 2019 йил ҳам яхши ўйнадик, аммо омадсизлик туфайли гуруҳдан чиқа олмагандик. Бу йил эътиборимиз Чемпионлар Лигасига қаратилган. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Ўтган мавсум яхши даражада ўйнаганмиз. Биринчи баҳсда ҳужумларни якунлашда баъзи хатоларга йўл қўйдик. Улардан фойдаланганимизда беллашув бошқача тугаши мумкин эди. Бу сафар кичик хатолардан фойдаланишга уринамиз.

Ўқилган: 1690
Жалолиддин Машарипов Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича