Коронавирус туфайли клублар 2020 йили қанча маблағ йўқотгани маълум қилинди

Коронавирус пандемиияси дунё футболига жиддий таъсир ўтказди.

Клублар футболи 2020 йили 14 млрд доллар йўқотган, деб баёнот бермоқда ФИФАнинг пандемия асоратларига қарши кураш қўмитаси раҳбари Олли Рен.

Ташкилотнинг ҳисоб китобига кўра, клублар футболи бозорининг бутун қиймати 40-45 млрд долларни ташкил қилади. Шу тариқа, йўқотишлар бутун бошли бозорнинг учдан бир қисми бўлган.

Таъкидланишича, коронавирус пандемиясидан айниқса Жанубий Америка клублар футболи катта зарар кўрган. Шу билан бирга ФИФАни Африка ва Осиёдаги вазият ҳам ўйлантирмоқда.

ФИФА пандемия асоратларига қарши кураш учун 1,5 млрд доллар ажратиб берган.

Ўқилган: 543
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича