Пеп билан тил топиш қийинга ўхшайди

Гвардиола замонамизнинг энг яхши мураббийларидан биридир. Каталониялик мутахассис 2008 йилда Барселонада ишлашни бошлагандаёқ бутун дунё уни таниган эди. Шундан буён у ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Айнан Пеп туфайли Месси суперюлдузга айланди. Лекин кўп футболчилар у билан тил топиша олмаган. Унинг ўзига хос талабларини бажаришни ҳамма футболчи ҳам эплай олмаган. Бугун у билан ишлай олмаган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

5. Жо Ҳарт

Деярли ўн йил давомида Жо Ҳарт “Ман Сити”нинг асосий дарвозабони сифатида тилга олинар эди. Англиялик нафақат клубда, балки терма жамоада ҳам стабил ўйнайдиган дарвозабонни топишган эди.

Гвардиола келганидан сўнг ҳаммаси ўзгарди. У бошқача услубда ўйнайдиган дарвозабонларга кўниккан эди. Ҳарт унинг режаларига кирмади ва ўзига янги жамоа излади.

“У келажак ҳақида қайғурарди, шу сабаб мен унинг режаларига кирмадим. Ҳаммаси оддий” – деди Жо.

4. Марио Гётце

Марионинг фаолияти муваффақият ва кўнгилсизликлардан иборат.2010 йилда “Боруссия” сафида ўйнай бошлагач, унга “янги Месси” дея ном беришди. 2013 йилда эса “Бавария”га ўтган Гётце Гвардиола билан бирга ишлади. Мюнхенликлар совринларни ютаётган вақтда Марио кўринмас эди.

“Гвардиола тактик жиҳатдан жуда яхши. Лекин у ўйинга эътибор қаратади ва режасига кирмаган футболчиларга эътибор қилмайди. У футболчиларнинг ҳислари билан ҳисоблашмайди.”

Ҳозирда АПЛда Пеп ва Клопп энг яхши мураббий ҳисобланади. Марио эса улардан қайси бири унга кўпроқ ёрдам берганини унутмайди.

3. Самюэль Этo’о

Самюэль Этo’о Гвардиоланинг “Барселона”даги револютцияси қурбони бўлди. Афсуски, камерунлик футболчи Каталонияни тарк этишга мажбур бўлди.

2008/09 йилги мавсумда ҳужумчи жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчи эди. Лекин футболчи Роналдиньо ва Декуни сотиб юборган ёш мураббий билан тил топиша олмади. Бир мавсумдан сўнг эса Этo’о ҳам кетди.

Этo’о “Интер”га ўтиши билан треблга эришди. Камерунлик футболчи Пепнинг иш услуби унга ёқмаслигини, Жозе Моуриньо ва Луис Арагонеслар билан бирга ишлаш осон эканлигини таъкидлайди.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг