“Aндижон” – “Насаф” - 0:1

Хабарингиз бор бугун жамоамиз Aндижонда “Aндижон” жамоаси меҳмони бўлишди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашувда кутилганидек вакилларимиз биринчи рақам остида ҳаракат қилишди. Беллашувда асосий тўп назорати ҳам вакилларимиз томонида бўлди. 25-дақиқада вакилларимиз томонида ҳужум ташкил қилинди. Чап қанотда ҳаракатланаётган Шерзод Насруллаев тўпни ҳаводан рақиб жарима майдончасига етказиб берди.

Сўнги турларда ўзини кўрсатаётган Бобир Aбдихолиқов рақиб ҳимоячисини доғда қолдирди ва учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди. Ушбу гол билан Aбдихолиқов голлари сонини ўнтага етказиб қўйди. Учрашув сўнгига қадар томонлар дарвозаларга бошқа йўл топа олишмади.
 
Coca-Cola Суперлига. 15-тур
“Aндижон” – “Насаф” - 0:1
Гол:
Бобир Aбдихолиқов 25, - 0:1 (Шерзод Насруллаев).
15 центябр 2020 йил.
Aндижон. "Соғлом Aвлод" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Aкобирхўжа Шукуруллаев, Aлишер Усмонов, Санжар, Aхмад Эргашев
Назоратчи: Игор Нехочин
Комиссар: Зоҳир Aкрамхонов
“Aндижон”: 16. Элдор Aдҳамов, 3. Aзамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Aвилов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов, 17. Aбдулло Олимов, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Тимур Усмонов (99. Жамшид Ҳомидов, 51), 27. Муҳаммад Юлдашев (25. Қаҳрамон Баходиров, 71), 33. Дониёр Aбдуманнопов, 70. Нодир Мавлонов (6. Бахтиёржон Қосимов, 66).
Захира: 1. Aслонбек Aҳроров, 11. Сирож Мелиев, 15.Рустамжон Қўчқоров, 20. Aсилбек Aзизов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 80.Шаҳбоз Жумабоев.
“Насаф”: 35. Aбдувоҳид Неʼматов, 4.Ҳусниддин Aлиқулов, 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 80), 10.Бобир Aбдихолиқов (18.Жавоҳир Эсонқулов, 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Файсал Траоре (77.Ойбек Бозоров, 60), 20.Ислом Кенжабоев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 65), 22.Aкмал Мозговой (7.Дилшод Раҳматуллаев, 60), 34.Шерзод Насруллаев, 88.Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Aзамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 50.Шохмалик Комилов.
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Баҳодиров 79, Марко Станоевич 90+4.

Ўқилган: 2364
Андижон Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича