Шота Арвеладзе: Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди

"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ 3-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Бундай савияли мусобақада биз футболнинг ўзи ҳақида гапиришимиз яхшироқ бўларди, чунки Осиёнинг энг кучли клубига қарши ўйнадик. Қизил карточка берилишидан аввал тўп оширилганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Шунингдек, бизнинг ҳужум пайтида футболчимизга қўполлик ишлатилганди. Бу жудаям оғриқли. Кийиниш хонасида уларга қараш қийин. Афсуски, бундай қўпол хатолар жудаям оғриқли. Биз яна қайтамиз. Футболдаги одамлар эса камроқ хато қилишларига умид қиламиз. Улар қарорларини ўзгартиришмоқда, осон фолларни беришмоқда. Кимдир кўрсатиши билан қарорлари ўзгармоқда. Бундай даражадаги турнирда юқори савияли ҳакамлар бўлиши керак, аммо бу ҳолат бизни хафа қилди.

Бундай даражадаги ўйинларда 3-4 имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Бунга интилиш лозим. Лекин бу ҳали бизнинг энг яхши ўйинимиз, энг юқори даражамиз эмас. Биз яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.

Биз олдинга умид билан боқамиз. Ишимиз футболчиларни руҳлантириш. Энди бу тарих эканлигини уларга уқтирамиз. Бугунги ўйин тугаб бўлди. Тезроқ тикланиб, йигитларга навбатдаги беллашув ҳақида сўйлаймиз. Олдинда уч баҳс кутмоқда. Рақиб ҳақида маълум хулосаларга эгаман, аммо бу ҳозирча ён дафтарчамда битилган. Буни йигитларга айтаман. Кейинги беллашувда биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қиламиз.

"Пахтакор" телеграм канали

Ўқилган: 1727
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича