Неймар рақибни ургани учун 4 та ўйиндан 7 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймарнинг "Марсель" жамоасига қарши ўйинда четлатилганидан кейин нечта ўйин ўтказиб юбориши мумкинлиги маълум қилинди.

Унга Франция футбол федерацияси тартиб интизом бўйича регламентига кўра, 4 та ўйиндан 7 та ўйингача дисквалификация жорий қилиниши мумкин.

Қарор тартиб интизом қўмитаси томонидан қабул қилинади. Қоидага кўра, улар ҳар чоршанба кунлари йиғилади, бироқ Неймар билан вазиятда ушбу йиғилиш ҳужжатлар йиғилгунча бир ҳафтага чўзилиб кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи "Марсель" ҳимоячиси Альваро Гонсалесни ирқчиликда айблаган эди.

Ўқилган: 702
Марсель Неймар ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича