"Қўқон-1912": "Металлург"га қарши тайёргарлик бошланди

“Қўқон-1912” жамоаси бугундан навбатдаги турда бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. “Шунқорлар” навбатдаги турни ўз майдонларида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказадилар.

Мухлисларимиз учун қувонарли янгилик бор. Жамоамизнинг махоратли ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров бугундан жамоа машғулотларига қўшилди. Музаффаров анчадан буён жароҳатини даволатиш билан банд эди.

“Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви 16-сентябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1402
Қўқон-1912 Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича