Гари Невилл: "МЮ" яна чемпион бўлади. Клопп ва Гвардиола кетгандан кейин бўлса керак

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг Англия чемпионлиги учун яқин йиллардаги имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен кафолат бера оладиган ягона нарса, - "Манчестер Юнайтед" яна чемпион бўлади. Бу кейинги мавсумда ҳам, ундан кейингисида ҳам бўлмайди.Бу амалга ошса, зўр бўлар эди албатта. Кутиш қанча узоқ давом этса, совринни қўлга киритгандаги ҳиссиёт шунча зўр бўлади.

Мен буларни "Юнайтед" мухлиси сифатида айтмадим ва ушбу мавсум совринни ютишимиз керак деб айтаётганим йўқ. Ҳозир бундан туйғулар ҳам йўқ. Клопп ва Гвардиола "Ливерпуль" ва "Сити"дан кетса "Юнайтед" чемпион бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бу бир неча йилда амалга ошади. Бироқ улар бир, икки ёки уч йилдан кейин кетишади. Бу "Юнайтед" қайтиши мумкин бўлган палла бўлади. Ишончим комил, "Челси" ҳам шундай фикрда", - дейди Невилл.

Ўқилган: 581
Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Хосеп Гвардиола Челси Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича