Неймар – Альваро Гонсалесга: Агар хатоларни тан олмасанг, эркак эмассан. Мен сени ҳурмат қилмайман, ирқчи

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати 3-тур "Марсель" ҳимоячиси Альваро Гонсалеснинг ирқчилик намойиш қилганини тан олмагани ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ўйин охирида бразилиялик футболчи ўйинчини бошига урган ва майдондан четлатилган эди.

Ўйиндан кейин Неймар Гонсалеснинг уни "қора" деб айтганини таъкидлаган. Шу билан бирга "ПСЖ"нинг бир футболчиси "Марсель" ҳимоячиси "ифлос маймун" деб атаганини айтган эди.

Неймар ўйиндан кейин: "Уни ёзига урмаганимдан афсусдаман" деган эди. Гонсалес эса унга: "Ирқчиликка ўрин йўқ. Ютқазишни билиш керак" деб жавоб қайтарган.

"Ўз хатоларингни тан олмасанг, сен эркак эмассан. Мағлубият – спортнинг бир тури, ирқчилик ва ҳақорат – йўқ.

Мен сени ҳурмат қилмайман,сенда мардлик йўқ. Гапираётганингдай бўл, оғайни. Эркак бўл. Ирқчи!", - дейди Неймар твиттерида.

Ўқилган: 1078
Марсель Неймар ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича