Ўзбекистон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви ўз якунига етди.Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

Соса Соlа Суперлига, 7-тур

"Пахтакор" – "Металлург" 2:1 (2:1, 0:0)
1 май, 18:30, Тошкент

Голлар: 0:1 - 11 Исоқжонов, 1:1 - 12 Черан, 2:1 - 37, пенальти Черан.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Акром Комилов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86).
Захира: Элдор Суюнов, Салимов, Егор Кримец, Маҳмудҳожиев, Марат Бикмаев, Фарруҳ Сайфиев.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Исломбек Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллаев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.
Захира: Зафар Сафоев, Қудратиллаев, Зоҳид Абдуллаев, Музаффар Музаффаров, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Йўлдошев (27), Лобанов (36), Исаев (66).

***

90+3'. Ўйин якунланди. Ҳисоб - 2:1

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

90'. Хавфли вазият!  Муллажонов жарима майдонига узатилган тўпга зарба бериш жараёнида Симичга нисбатан қўполлик ишлатди

86'. "Пахтакор"да ўзгариш: Сергеев ўрнига Синдаров тушди

85'. Исаев меҳмонларнинг узоқ давом этган ҳужумини ноаниқ зарба билан якунлади

80'. "Металлург"да ўзгариш: Исоқжонов ўрнига Тумасян тушди

79'. Меҳмонлар аста-секин фаолликни оширишмоқда

73'. Сидиқов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Сергеев чалқанча усулда дарвозага йўллади, аммо у ноаниқ кетди

72'. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамробеков ўрнига Козак тушди

69'. Ўйин темпи жуда тушиб кетди, мезбонлар кучни тежаб ҳаракат қилаётган бўлсалар, меҳмонлар таваккал қилишга шошилишмаяпти

66'. Исаев Черанга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди

63'. "Пахтакор"да ўзгариш: Машарипов ўрнига Собирхўжаев тушди

58'. Андреев ажойиб пас билан Пардаевни қулай имкониятга олиб чиққанди, бироқ Баҳодир ҳимоячига курашни ютқазди

56'. "Металлург"да ўзгариш: Усмонов ўрнига Нуриллоев тушди

53'. Машариповнинг берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарасига чиқиб кетди

52'. Тожиев жарима майдони ёнида Сидиқовни қўполлик билан тўхтатди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'. "Металлург"да ўзгариш: Йўлдошев ўрнига Исаев тушди

***

45+1'. Биринчи бўлим якунланди

43'. Черан бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўлади,унинг зарбасини Лобанов эгаллаб олди

41'. Исоқжоновнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди

40'. "Металлург" футболчилари қулай нуқтада жарима зарбаси ишлаб олишди

39'. Сидиқов бу сафар Ҳамдамовни қулай имкониятга олиб чиқди, бироқ Достоннинг зарбаси ноаниқ кетди

37'. ГООООЛ! Черан пенальтини аниқ бажариб дублини нишонлади

36'. Лобанов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди

35'. Пенальти! Машарипов ажойиб ҳаракатлари билан жарима майдонига ёриб кирди, Лобанов уни қўполлик билан тўхтатиб қолди

32'. Сергеев Сидиқовнинг пасидан кейин яна бир бор бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганди, бироқ ҳакамлар офсайд қайд этишди

27'. Йўлдошев Черанга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди

22'. Мезбонлар марказда тўпни йўқотишгач, бекободликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди, бироқ Андреевнинг узатмасини ҳимоячиқайтариб юборди

19'. ЗАРБАААА! Машарипов узоқ масофадан зарба йўллади, уни Лобанов эгаллаб олди

17'. Сергеееееев! Игорь ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси кучсиз чиқди

16'. Комилов чап қанотдан узатмани амалга оширди, бироқ уни Лобанов қийинчиликсиз эгаллаб олди

12'. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. Машарипов чап қанотдан тезлик олиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни марказга узатди, у ерда Черан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди

11'. ГООООООООООООООООООООООООЛ! 0:1. Исоқжонов ён чизиқдан узатиб берилган тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди

10'. Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири самара бермади

6'. Хавфли вазият! Машарипов чап қанотдан жарима майдони узатмани амалга оширди, Чераннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди

1'. Мезбонлар жарима зарбасини ижро этишди, жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

0'. Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви бошланиш арафасида

Фото: t.me/uzpfl

*****

Исоқжоновнинг суперголини томоша қилинг!