Хенесс Тиагонинг келажаги ҳақида: "Ливерпуль" ва "МЮ" ёлғон гапириб, "Бавария"га босим ўтказмоқда

"Бавария" клубининг ижро кенгаши раиси ўринбосари Ули Хенесс жамоа ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантаранинг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Вазият мураккаб. Бироз вақт илгари биз у билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган эдик. Икки кун ўтиб: "Мен янги марралар изламяпман" деди. Ҳа бу оддий ҳол.

Ўйлайманки, у билан "Ливерпуль" ёки "Манчестер Юнайтед" клублари билан келишуви бор, ҳаттоки икки клуб билан.

Энди эса икки клуб ҳам ёлғон гапирмоқда ва расман "Бавария" билан алоқага чиқмаган. Менимча бундай ишлар бунақа амалга оширилмайди. Улар бизга босим ўтказиб, охирги ҳафтани кутади ва арзон таклифни юборади.

Бундай вазиятда "Бавария" ҳал қилиши керак: вазиятни қабул қилиши ёки ўйинчига қолиши кераклигини айтиши. Трансфер мавсумининг ёпилиши санаси 5 окятбрьгача 3 ҳафта вақт бор, иссиқ бўлади", - дейди Хенесс.

Ўқилган: 5608
Бавария Германия чемпионати Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича