"ПСЖ" клуби Франция чемпионатининг 3-тур "Марсель" жамоасига қарши бугунги ўйин учун қайдномани эълон қилди.
Рўйхатга 21 ўйинчи киритилган, улар орасида ҳужумчи Неймар, ярим ҳимоячилар Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес, дарвозабон Кейлор Навас бор. Ушбу футболчилар коронавирус билан касалланган ва майдонга тушишга тайёр.
Шу билан бирга ўйин қайдномасига бир неча кун аввал "Рома"дан ижарага олинган Алессандро Флоренци ҳам бор.
"ПСЖ" ва "Марсель" учрашуви Тошкент вақти билан бугун тунги 00:00 да старт олади.
"ПСЖ" клуби "Марсель"га қарши ўйинда коронавирус аниқланган футболчиларни қайдномага киритди
Ўқилган: 1945