Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сурхон» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров иштирок этди.
- Афсуски бугун уч футболчимиз майдонга туша олмади. Чунки таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди. Шунга қарамай биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Иккинчи бўлим аввалида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейингина ўзимизга келдик ва гол уриб рақибга босим уюштирдик. Иккита гол ўтказгач йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, шу боис йигитлар олдинга ўтиб ҳужумкорликни оширишди. Бироқ мағлуб бўлдик. Майдонга тушган ёшлар ёмон ўйнашмади, шижоатлари сезилиб турибди. Ҳимоядаги қўпол хатоларни таҳлил қилиш керак. Ёш болаларча хато қилдик.
Равшан Ҳайдаров: Ҳимоядаги хатоларни таҳлил қиламиз
Ўқилган: 2171