"Астон Вилла" клуби "Арсенал" дарвозабони трансфери бўйича келишувга эришди

"Астон Вилла" клуби "Арсенал" билан дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг трансфери борасида келишувга эришди, деб маълумот бермоқда журналист Николо Скира. Манбанинг таъкидлашича, "Астон Вилла" клуби тўпчиларга ўйинчи учун 20 млн евро тўлайди. Футболчи янги клуб билан 4 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

"Арсенал" клуби "Астон Вилла"нинг Мартинес бўйича биринчи таклифини рад қилган. Бироқ клуб "Арсенал"га такрорий таклиф юборган ва бу уларни қониқтирди.

Мартинес "Арсенал" сафига 2010 йилда келиб қўшилган, бироқ клуб уни ҳар доим ижарага қўйиб юборган. Ўтган мавсум аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 23 та ўйинда иштирок этиб, 9 маротаба дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.

Ўқилган: 1975
Англия чемпионати Арсенал Астон Вилла Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича