
"Севилья" клубининг марказий ҳимоячиси Жюль Кунде мадриднинг "Реал" ва "Барселона" қизиқишига доирасига тушди. Икки клуб ҳам жамоанинг Европа лигадаги ғалабасидан кейин ўйинчини сотиб олишга қизиқиб қолди, деб маълумот бермоқда Mundo Deportivo нашри.
Даъвогар клублар учун асосий тўсиқ бўлиб футболчининг товон пули ҳисобланади – 75 млн евро. "Севилья" клуби ўз навбатида асосий ҳимоячисидан айрилмоқчи эмас. 21 ёшли франциялик футболчи жамоага 2019 йили "Бордо" клубидан 25 млн евро эвазига ўтган эди. 2019/20 мавсумда Кунде 40 та ўйин ўтказган бўлиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Европа лигаси диорасида "Интер" клубига қарши финал ўйинида (3:2) ҳимоячи тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.
Футболчининг "Севилья" клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг охирига қадар амал қилади. Transfermarket интернет портали ўйинчини 30 млн еврога бахолаган.