Шевченко: Ибрагимович – майдондаги етакчи. У ақл билан ўйнар ва "Милан"даги шерикларини бошқарар эди

"Милан" клубининг собиқ ҳужумчиси ва ҳозирда Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Златан Ибрагимовичнинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Агар ҳали ҳам жамоага нимадир бера олса, унинг иштиёқи бўлса, мен уни ушлаб турган бўлар эдим. Сўнгги ойлар Златан биз кутмаган нарсаларни амалга оширди: у ақл билан ўйнаб "Милан" футболчиларини бошқарди. У ҳар доим майдондаги етакчи бўлиб қолади", - дейди Шевченко.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Ибрагимович "Милан" клуби билан шартномасини яна бир йилга узайтирди. Ибрагимович италия клубига 2020 йилнинг январь ойида "Лос-Анжелес Гэлакси" клубига эркин агент мақомида ўтган эди. Жорий мавсум 38 ёшли швециялик футболчи "Милан" сафида 18 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1718
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича