Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Фулхэм” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
8-дақиқада Александер Ляказетт ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Габриэл ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.
57-дақиқада Пьер Эмерик Обамеянг лондонликларнинг учинчи голини урди.
Шу тариқа “Арсенал” мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.
АПЛ, 1-тур
Фулхэм – Арсенал 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 8 Ляказетт, 0:2 – 49 Габриэл, 0:3 – 57 Обамеянг.
Фулхэм – Родак, Брайен, Одои, Хектор, Рим, Онома (Декордова-Рид, 75), Кебано (Замбо-Ангисса, 63), Кэрни, Рид, Кавалейру, Камара (Митрович, 63).
Арсенал – Лено, Бельерин, Габриэл, Холдинг, Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Джака (Себальос, 79), Виллиан (Пепе, 76), Тирни, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 87).
Огоҳлантиришлар: Хектор (26), Обамеянг (39), Бельерин (55), Кэрни (61).