"Пахтакор"нинг Саудия Арабистони клублари билан беллашувлари тарихи

14 сентябрь куни "Пахтакор" Дохада Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан майдонга тушади.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоамиз 25 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 16 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 19 бор ишғол қилиниб, 50 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 6 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:

Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2

Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

Ўқилган: 1676
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича