“Милан” жамоаси “Лион” дарвозабонини сотиб олди

“Милан” жамоаси “Лион” дарвозабони Чиприан Тэтэрушануни ўз сафифа қўшиб олди. Томонлар 3 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекишган.

“Милан” футболчи учун 500 минг евро тўлаган. 34 ёшли футболчи Доннаруммадан кейинги иккинчи дарвозабон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Чиприан 2014 йилдан то 2017 йилгача “Фиорентина” жамоасида тўп сурган.

Ўқилган: 1905
Лион Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича