Клопп: Агар "Ливерпуль" клуби кимнидир сотиб олса, у ҳақиқатдан ҳам яхши ўйинчи бўлади

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп клубнинг ушбу мавсумдаги трансфер сиёсати ҳақида гапириб ўтди.

"Агар мен шу футболчини сотиб олмасам ушбу мавсумни бошлай олмайман демаганман. Бир марта бўлса ҳам. Биз жуда ҳам яхши вазиятдамиз: агар кимнидир сотиб олсак, у ҳақиқатдан ҳам яхши ўйинчи бўлади, агар буни амалга оширмасак ҳали ҳам сафимизда яхши ўйинчилар бўлади.

Клуб қанча ишлаб топса, шунча ҳаражат қилмоқда. Ҳар доим шунақа бўлган. Агар биз ўзимизга мос ўйинчини топсак, трансфер катта эҳтимол билан амалга ошади. Йўқ бўлса, ҳеч нарса бўлмайди", - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум "Ливерпуль" кулби фақатгина битта ўйинчи сотиб олди – марказий ҳимоячи Константинос Цимикаса.

Ўқилган: 1040
Англия чемпионати Ливерпуль Трансферлар Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича