"ПСЖ" клуби сотиб олиш шарти билан "Рома" футболчисини ижарага олди

"Рома" клуби ҳимоячиси Алессандро Флоренци ижара асосида "ПСЖ" жамоасига ўтди, деб маълумот бермоқда парижликлар расмий сайти.

Шартнома 2021 йилнинг 30 июнь санасига қадар имзоланган бўлиб, кейинчалик сотиб олиш шарти билан тузилган. Хабарлар кўра, парижликлар Флоренцининг бир йиллик ижараси учун 500 минг евро тўлайди. "ПСЖ" клуби Флоренцини тўлиқ сотиб олиши учун 9 млн евро тўлаши керак бўлади.

"ПСЖ" клуби ўйинчиси бўлганимдан хурсандман. Клуб Европадаги энг йирикларидан бири саналади, бу ҳақида жамоанинг ўтган ойда чемпионлар лигаси финалига чиққани далолат беради.Мен "ПСЖ" ва парижлик мухлислар учун ҳамма нарсага тайёрман. Ушбу мавсум олдимизда жиддий масалалар турибди ва буни дуёнинг кучли футболчилари билан амалга оширамиз", - дейди Флоренци.

Ўқилган: 1013
ПСЖ Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича