"Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди

Coca Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Қўқон-1912" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, "Бухоро" 53-дақиқада Ҳакимовнинг голи туфайли олдинга чиқиб олганди. Аммо, кейин "Қўқон-1912" таркибида Мерзляков ва Азимовлар биттадан гол уриб ўз жамоаларини олдинга олиб чиқишди. Аммо, 90+3 дақиқада яна ўша Ҳакимов "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Coca Cola Суперлига, 14-тур
"Бухоро" - "Қўқон-1912" - 1:2
Голлар: Ҳакимов (53) - Мерзляков (59), Азимов (87)
"Бухоро": 91. Зафар Сафаев, 4. Миржалол Жумаев, 5. Бобуржон Аманов, 8. Анвар Жўраев, 9. Жасур Ҳакимов, 10. Азиз Ибрагимов, 16. Жасур Ҳасанов, 17. Беҳруз Садиллоев, 19.Бекзод Саидов, 28. Эргаш Исмоилов, 93. Максимилиан Фомин.
"Қўқон-1912": 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Сухроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Мухаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба.

Ўқилган: 2385
Бухоро Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича