“Манчестер Сити” жамоаси “Лион” футболчиси учун курашга қўшилди

“Манчестер Сити” жамоаси “Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауарга қизиқмоқда. Футболчига манчестерликларнинг бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Ауар ҳозирда 22 ёшда, у “Лион” жамоасининг сардори ҳисобланади. Футболчи жамоаси билан биргаликда Чемпионлар Лигасининг ярим финалигача етиб борди.

Шунингдек Ауарга “Ювентус” ва “Арсенал” каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

*****

Ўқилган: 1879
Лион Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича