“Милан” ҳужумчиси “Айнтрахт”га ўтди

“Милан” жамоаси ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини “Айнтрахт” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда немисларнинг матбуоти хизмати хабар бермоқда.

Клуб футболчи билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолаган. Эслатиб ўтамиз, Андре ўтган мавсумни ижара асосида “Айнтрахт”да ўтказган эди.

24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Германия чемпионатида 25 та ўйинда 12 та гол ва 4 та самарали пас берди.

*****

Ўқилган: 2020
Айнтрахт Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича