Юрген Клопп – трансферлар ҳақида: "Ливерпуль" клуби ўзини "Челси" каби тута олмайди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп трансфер бозоридаги вазият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз ноаниқлик ҳукм сураётган дунёда яшаяпмиз. Айрим жамоаларга келажагининг қандай бўлиши муҳим ҳам эмас. Бу давлатлар ва бойларга тегишли бўлган клублар. Биз – бошқача клубмиз.

Биз бир вақтнинг ўзида ҳаммасини ўзгартириб:  "Энди ўзимизни "Челси" каби тутамиз" дея олмаймиз. Улар кўп футболчиларни сотиб олмоқда. Бу уларга устунлик бериши мумкин, бироқ бу футболчиларнинг ҳаммаси бир-бирига мос тушади деган эмас. Гап фақат сифатда эмас. 11 нафат футболчи сотиб олиб уларнинг яхши футбол кўрсатишига умид қилиб бўлмайди. Бу ерда гап ўзаро тушуниш ҳақида кетмоқда ва бу ерда биз устунликка эгамиз, чунки бизда жамоа шаклланган. Биз ҳар доим жамоа яхшилашга ҳаракат қиламиз, бироқ бизда усуллар ҳар хил", - дейди Клопп.

Ўқилган: 1074
Ливерпуль Трансферлар Челси Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича