“ПСЖ” жамоаси бош мураббийи Томас Тухель “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи хабар бермоқда.
Тухельга футболчининг ўйини жуда ёқмоқда. “Ренн” футболчи учун 80 миллион евро сўрамоқда.
Таъкидлаш жоиз, Камавинга ҳозирда 17 ёшда. У яқинда Франция терма жамоасида дебют ўйини Хорватияга қарши ўтказди (4:2).
Томас Тухель “Ренн” ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи
Ўқилган: 1313