"Реал" клуби ўз тарихида биринчи маротаба Ла Лигада чемпион нишонларида тўп суради

"Реал" клуби ўтган мавсум Ла Лигада ғалаба қозониши муносабати билан янги 2020/21 мавсумни ўз тарихида илк маротаба чемпионлик ҳошияси туширилган футболкаларда ўтказади.

Ла Лига чемпионликни кўрсатиб турувчи футболкаларда ўйнашни 2018 йилдан жорий қилган эди. "Барселона" сўнгги икки мавсум 2017/18 ва 2018/19 йилларда олтин рангдаги ҳошияси бор футболкаларда тўп сурди.

"Реал" Ла Лига доирасидаги илк ўйинини 20 сентябрь куни "Сосьедад" жамоасига қарши ўтказади.

*****

Ўқилган: 2059
Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича