"Барселона" собиқ директори: Роналду билан Суарес ўртасида муаммо бўлмайди. Улар бир-бирини жуда ҳам яхши тушунишади

"Барселона" клубининг собиқ спорт директори Арьедо Брайда Луис Суареснинг "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан ўзаро ўйнаб кета олиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Суарес – жангчи ва унинг жанговар руҳияти жамоа аъзоларига таъсир қилади. Унда "Ювентус" ва бошқа топ-клубларда ўйнаш учун ҳамма нарса бор.

Унинг Роналду билан ҳеч қандай муаммоси бўлмайди. Улар бир-бирини жуда ҳам яхши тушунади, чунки иккиси ҳам туғма ғолиблар", - дейди Брайда.

Аввалроқ, уругвайлик футболчи "Юве" сафига ўтиши олдидан италиян тилидан имтихон топшириши кераклиги айтилган эди.

Ўқилган: 2451
Барселона Криштиану Роналду Луис Суарес Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича