
Европа клублари қўмитаси раиси Андреа Аньелли коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган молиявий йўқотишлар ҳақида маълумот берди.
Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари таъқиқлар туфайли тўхтаб қолгани, қолган ўйинлар мухлисларсиз ўтгани ва ҳал қилувчи баҳслар камайгани туфайли телеширкатлардан келадиган фойдадан 575 млн евро кам маблағ олади.
"Биз Премьер-лига 300 млн, Бундеслига 200 млн йўқотганини кўрдик. Ҳозир биз УЕФА билан ЕЧЛ ва ЕЛ телевизион ҳуқуқларнинг 575 млн қисқариши борасида рақамларни кўриб чиқмоқда. Бу маблағлар бўлиб берилмайди", - дейди Аньелли.
Ушбу йўқотилган маблағлар клублар фойдасиданми ёки УЕФА нинг ҳисобидан қопланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Бошида халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клублар 2,55 млрд евро миқдоридаги мукофот пулларини ўзаро бўлиб олишлари керак эди.
Еврокубоклардан келадиган умумий фойда 3,25 млрд еврога бахоланган.
*****