"Лион" клуби президенти Жан-Мишель Олас ҳужумчи Мемфис Депай билан нафақат "Барселона", балки "Рома" клуби ҳам қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
"Мемфиснинг шартнома муддати якунланмоқда. Куман Депайни "Барселона" клубида кўрмоқчи, бироқ ўйинчига "Рома" ҳам қизиқиш билдирмоқда", - дейди Оласа.
Аввалроқ, 26 ёшли футболчи 25 млн евро эвазига "Барселона" сафига ўтаётгани айтилган эди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсум Депай Лига 1 илк ўйинидаёқ хет-трик қайд этди.
*****
"Рома" клуби ҳам Депайга даъвогарлик қилмоқда. Ҳужумчи билан "Барселона" ҳам қизиқмоқда
Ўқилган: 1364