“Галатасарай” жамоаси “Интер” ярим ҳимоячиси Ража Наингголанга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, “Интер” Наингголанни 18 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Миланликлар футболчини ижара бермоқчи эмас.
Наингголан ўтган мавсумни ижара асосида “Кальяри”да ўтказди. Белгиялик ярим ҳимоячиси А Сериада 26 та ўйинда 6 та гол ва 7 та самарали пас берди.
*****
“Галатасарай” клуби “Интер” ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Ўқилган: 1264