Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Гарет Бэйл хариди бўйича ҳеч қандай таклиф олгани йўқ, деб маълумот бермоқда Mundo Deportivo нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Бэйл бир неча маротаба клубдан уни бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўраган, бироқ ҳеч ким уэльслик футболчини таклифига қизиқиш билдирмаяпти. Муаммо шундаки, Гарет "Реал" клубидаги энг кўп маош олувчи саналади – йилига 3 млн евро. Унга бунча маош тўлайдиган жамоалар йўқ. Бэйл ҳам маош олиш даражасини камайтирмоқчи эмас.
Футболчининг трансфери билан "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқиш билдиргани айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 мавсум мухлислар "Реал" таркибидаги энг ёмон ўйинчи деб Бэйлни тан олишган эди. Ўтган мавсумда футболчи Ла Лиганинг 16 та ўйинида иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Бир неча маротаба Бэйл ва Зидан ўртасида можаролар бўлгани ҳам сир эмас.
*****
"Реал"да Бэйл бўйича таклифлар йўқ, клублар унинг талаб қилган маошини тўламоқчи эмас
Ўқилган: 1874