Месси коронавирусга тестни ўз уйида топширди. Натижа салбий бўлса, душанба куни машғулотларни бошлайди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга тест топширди.

"Барселона" клуби тиббиёт жамоасини унинг уйига юборган. Таъкидланишича, тест натижаси душанба куни олинади.

Агар футболчида коронавирус аниқланмаса, у жамоага қўшилади ва машғулотларни бошлайди.

Жума куни футболчи каталония клубида қолиш қарорини қабул қилди.

*****

Ўқилган: 840
Барселона Испания чемпионати Коронавирус Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича