
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга тест топширди.
"Барселона" клуби тиббиёт жамоасини унинг уйига юборган. Таъкидланишича, тест натижаси душанба куни олинади.
Агар футболчида коронавирус аниқланмаса, у жамоага қўшилади ва машғулотларни бошлайди.
Жума куни футболчи каталония клубида қолиш қарорини қабул қилди.
*****