
"Лион" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Каталония клуби 26 ёшли футболчи борасидаги келишувни якунлашга яқин бўлиб турибди, деб маълумот бермоқда La Vanguardia нашри. Трансфер миқдори 25 млн евро бўлиши кутилмоқда.
"Барселона" клубининг янги мураббийи Роналд Куман Депай билан Голландия термасида фаолият юритган.