"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хаверц Англияга бориб "Челси" билан шартнома тузиш учун Штутгартда йиғин ўтказаётган Германия терма жамоаси йиғинини тарк этди.
"Кайнинг клубдаги, терма жамоадаги келажаги олдинда. Албатта, биз янги халқаро мавсумнинг бошида унинг диққати миллий терма жамоага қаратилишини истаймиз. Бироқ биз унинг трансфери "Байер" ва Кай учун муҳимлигини тушуниб турибмиз ва бунга маъсулият билан қарамоқдамиз.
Немис футболи учун ёш футболчилари халқаро клублар орасида талабгорлиги жуда ҳам муҳим. Чет элда тўп суриш – спорт нуқтаи назардан, шахсий ривожланиш нуқтаи назардан терма жамоа учун фойдали бўлиши мумкин", - дейди Германия терма жамоаси менежери
Кай Хаверц "Челси" клубига ўтиш учун Германия терма жамоаси йиғинини тарк этди
Ўқилган: 2471