Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари аъзолари COVID-19 билан курашаётган шифокорларга миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббусини қўллаб қувватлаган ҳолда,  COVID-19 га қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига миннатдорлик изҳор этиш учун “Шифокорларга раҳмат! ” флешмоб-аксиясига қўшилди.

Жорий йилнинг 21 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар марказлари бўйлаб амалга оширилган “челленж”нинг навбатдаги манзили “Локомотив” стадиони бўлди.

Ўзбекистон – Тожикистон халқаро ўртоқлик учрашуви олдидан футболчилар махсус дизайнда ишланган ҳамда ўзбек ва тожик тилларида миннатдорчиликни акс эттирувчи “Раҳмат! ” ва “Сипос! ” ёзуви туширилган футболкаларда майдонга чиқиб келишди.

Бу билан спортчилар айни вақтда коронавирус инфексияси (COVID-19)га қарши курашда олд сафларда туриб “жанг қилаётган” ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб,  беморлар ҳаётини сақлаб қолаётган тиббиёт ходимларига чексиз ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди.

Ўқилган: 567
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича