“Рома” жамоаси “Милан” клубининг собиқ ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтекга қизиқмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ҳозирда “Герта” жамоасида тўп сурмоқда. Клуб Пёнтекни 25 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Футболчи римликлар сафида ҳужумчи Эдин Жеконинг ўрнини босиши кутилмоқда.
“Рома” жамоаси “Милан”нинг собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
Ўқилган: 2102