“Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фати Испания терма жамоаси сафида дебют қилди.
Футболчи Миллатлар Лигасида Германияга қарши ўйинда майдонга тушди. Ўша куни 17 ёш ва 308 кунлик эди. Бу терма жамоанинг сўнгги 84 йил ичидаги рекорди ҳисобланади.
Фати 1936 йилда 17 ёш ва 282 кунлигида дебют қилган Анхель Субьетадан кейинги рекордчига айланди.
Ансу Фати Испания термасининг охирги 84 йилда энг ёш ўйинчисига айланди
Ўқилган: 1407