Ёзги трансфер мавсумида “Навбаҳор”даги ўзгаришлар

Хабарингиз бор, 10-31 август кунлари Суперлига клублари учун ёзги трансфер даври бўлди. Хўш, ушбу трансфер пайтида “Навбаҳор”да қандай ўзгаришлар юз берди?

Ёзги трансфер даврида жамоамиз таркибига 2 нафар футболчи қўшилди. Булар - тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов (Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан) ва тожикистонлик маҳоратли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе (Душанбенинг “Истиқлол”жамоасидан. Ушбу футболчи тўғрисида жамоамиз ихтиёрига етиб келганидан сўнг, тўлиқ маълумот берамиз).

"Лочинлар” сафини эса тажрибали ҳимоячи Обид Жўрабоев (Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ўтди), тожикистонлик ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев (собиқ жамоаси “Истиқлол” (Душанбе)га қайтди) тарк этишди.

Шунингдек, ҳимоячи Шаҳзодбек Ҳамидов (Самарқанднинг “Динамо” жамоасига), ярим ҳимоячи Анваржон Ҳожимирзаев (Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига), бундан ташқари, “Навбаҳор - фарм” жамоаси ҳимоячиси Искандар Сиддиқжонов (Самарқанднинг “Динамо” жамоасига) бошқа жамоаларга ижарага берилишди.

Биз “Навбаҳор” таркибига қўшилган янги футболчиларнинг жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз.

“Лочинлар” сафини тарк этган ҳамда ижарага берилган ўйинчиларнинг эса кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 2181
Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича