"Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви юзасидан баёнот

2020 йил 1 сентябрь куни Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — “Пахтакор” футбол клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Футбол учрашувларига карантин чекловлари туфайли мухлислар киришига рухсат берилмаган бўлса-да, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби мазкур учрашувда стадионга мухлислар киритилишига йўл қўйгани маълум бўлди. Шу билан бирга, мухлислар томонидан меҳмон жамоа аъзолари ва ҳакамларни ҳақорат қилиш ҳолатлари ёзиб олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бу билан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби томонидан COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўллаш шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларни ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.23-банди, шунингдек, Интизом кодексининг 5.38, 5.40-бандлари бузилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди.

Ўқилган: 2081
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича