“Арсенал” жамоаси “Лилль” ҳимоячисини сотиб олди

 

“Арсенал” жамоаси “Лилль” ҳимоячиси Габриэл билан шартнома имзолади. Бу ҳақда лондонликларнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шартноманинг шартлари эълон қилинмаган. “Лилль” Габриэлнинг сотувидан 26 миллион евро ишлаб топган.

Ўтган мавсум бразилиялик футболчи “Лилль” сафида 34 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.

Ўқилган: 1608
Арсенал Лилль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича