“Қўқон-1912” жамоасининг 8 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди!

Бу йилги футбол мавсумни юқори кайфиятда ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоасининг бир йўла саккиз нафар футболчиси мамлакатимизнинг миллий ҳамда олимпия терма жамоаларига чақирилди.

Бунақаси олдин бўлмаган. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабининг ажойиб тарзда иш олиб боришаётганининг натижасида “шунқорлар” суперлига ўйинларида чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилишмоқда. Шунга яраша жамоа турнир жадвалида ҳам юқори ўринларни эгаллаб турибди. Ашурматов шогирдларининг ишончли ўйинлари терма жамоа мураббийларининг ҳам эътиборларини тортди. Натижада Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасига “шунқорлар”нинг 5 нафар футболчисини таклиф қилди. Дарвозабонимиз Ботирали Эргашев, ҳимоячилар Мурод Холмуҳаммедов , Ойбек Рустамов , ярим ҳимоя вакиллари Қувондиқ Рўзиев ҳамда Суҳроб Бердиевлар мамалакатимизнинг бош жамоаси машғулотларида иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон U-22 жамоаси ҳам тажрибали  мураббий  Равшан Ҳайдаров бошчилигида Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун тўпланишган. Қувонарлиси бу жамоага ҳам Бахтиёр Ашурматовнинг 3 нафар шогирди жалб қилинди. Ҳимоячи Жасурбек Ёқубов, ярим ҳимоячи Бек Абдуллаев ҳамда ҳужумчи Хамидулло Абдухамидовлар шифокорлар кўригидан ўтиб , ёшлар терма жамоасининг машғулотларига қўшилди.
Биз жамоамиз номидан мамалакатимиз терма жамоаларига ҳамда йиғинларда иштирок этаётган футболчиларимизга омад тилаймиз!

Ўқилган: 2107
Қўқон-1912 Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича