
"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
"Ал-Наср" клуби 31 ёшли германиялик футболчига ҳар мавсум учун 20 млн доллар маош таклиф қилмоқда (таҳминан 16,71 млн евро).
Таъкидланишича, саудияликлар раҳбарияти ўйинчининг атрофидагилар билан алоқага чиққан ва бу йили трансферни амалга ошира олишмаса, у билан кейинги йил учун оғзаки келишувга эришишни истамоқда.
"Биз уни Саудия Арабистонининг янги шаҳзодаси қилмоқчимиз ва бунинг йўлида ҳамма нарсани қурбон қиламиз", - демоқда саудияликлар раҳбарияти.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ёзида Ўзил эркин агент мақомига эга бўлади.
*****