Златан Ибрагимович: "Милан"ни олдинги даражасига қайтармоқчиман

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович "россонери"лар билан шартнома узайтирганини изоҳлаб берди.

"Мен ҳар доим ўзимни "Милан"нинг бир қисми сифатида ҳис қилганман, ҳаттоки бошқа жамоаларда ўйнаган пайтим ҳам. "Россонери"лар менинг илк кунларимдан бошлаб яхши муносабатда бўлишган.

"Милан" келган биринчи куним, табассум қилган эдим. Футболда шу пайтгача бу ишни амалга оширмаган эдим. Мен ҳар доим ўзимни уйдагидай ҳис қиламан.

Мен 11 рақамни танладим, чунки "Милан" мухлислари мен айнан шу рақам билан танишади. 21 билан ўзимни "Милан"даги Ибрагимовичдай ҳис қилганим йўқ ва аввалгидай бўлишини сўрадим.

Мен бу ерга "Милан" ўзи учун муносиб бўлган даражага олиб чиқиш учун келганман. Олдимга қўйган мақсад йўлида ҳамма ишни амалга ошираман. Биз бор кучимиз билан ишлашимиз керак ва "Милан"да ўтган сўнгги олти ой ушбу мақсадларга эришиш мумкинлигини кўрсатиб берди.

Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Менинг асосий мақсадим – ғалаба қозониш. Ушбу мавсум ғалаба қозонишга мажбурмиз", - дейди Златан.

Ўқилган: 1622
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича