Виржил ван Дейк: Терма жамоа Куманнинг кетганидан афсусда, бироқ "Барса" унинг орзуси эди

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк Голландия терма жамоаси мураббийининг "Барселона"га кетиши ҳақида гапириб ўтди.

"Биз шундай ажойиб мураббийнинг миллий терма жамоадан кетганидан афсусдамиз.

Жамоадаги ҳар бир ўйинчидан сўрашингиз мумкин, "Барса" унинг орзуси эди. Коронавирус билан боғлиқ ноаниқликлар, ўтказилмай қолган Европа чемпионати.... ва бундай имкониятнинг пайдо бўлиши билан ҳаммасини тушуниш мумкин.

Мен уни қолиши учун ҳаракат қилмадим. Албатта, биз айрим муддат гаплашиб турдик. Бунинг бунчалик тез содир бўлишини ҳеч ким кутмаган эди, лекин унинг учун хурсандмиз. Энди олға интилиш мумкин", - дейди ван Дейк.

Куман Голландия терма жамоасини 2018 йилдан 2020 йилгача бошқарган.

*****

Ўқилган: 889
Барселона Виржил ван Дейк Голландия термаси Ливерпуль Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича