“Атлетико” ҳимоячиси Неуэн Перес фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Перес римликлар сафида ҳимоячи Крис Смоллингнинг ўрнини босиши кутилмоқда. Трансфермаркт футболчини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Перес ўтган мавсумни Португалиянинг “Фамаликан” жамоасида ижара асосида тўп сурган эди.
“Рома” жамоаси “Атлетико” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Ўқилган: 1092