Левандовски – журналистлар талқинига кўра Германиянинг йил ўйинчиси, Флик – энг яхши мураббий

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Германиянинг 2020 йилдаги энг яхши ўйинчиси бўлди.

Ушбу совринга эгасини Германия спорт журналистлари қўмитаси аъзолари аниқлаган, сўровномани Kicker нашри амалга оширди.

Левандовски 525 та овоздан 276 та йиғишга эришди. Иккинчи ўринни Томас Мюллер (54 овоз), кейин эса Йозуа Киммих (49).

Польшалик футболчи Бундеслиганинг 31 та ўйинида 34 та гол уришга эришган, унинг ЕЧЛдаги ҳисобида 7 та ўйинда 15 та гол урди. "Бавария" клуби ушбу мавсум требл қайд этди.

Журналистлар Германиянинг энг яхши мураббийи деб "Бавария"нинг Ханс Фликни тан олишган. У 223 та овоз тўплади. Иккинчи ўринни "Ливерпуль"нинг германиялик мураббийи Юрген Клопп (164) эгаллади.

Ўқилган: 1612
Бавария Роберт Левандовски Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича